2018 йил шахмат бўйича

автор: admin 2018-01-08 просмотров: 250
Янги – 2018 йил шахмат ишқибозлари ва профессионаллар, болалар ва фахрийлар қизлар ва аёллар, умуман барча шахмат ихлосмандлари учун юртимиздаги ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларга бой бўлади. 
 
   Йилнинг энг муҳим воқеаси шубҳасиз, 23-сентябрь- 6-октябрь  кунлари Ботуми (Грузия) шаҳрида ўтказиладиган Бутунжахон шахмат олимпиадасидир. Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоаларига омад ёр бўлсин! Сайт- .
 
 
 
Шахмат мухлисларини шубҳасиз, бу гал Жаҳон чемпиони ким бўлиши қизиқтиради. Амалдаги Жаҳон чемпиони Магнус Карлсен шахмат тожини 9-28 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида (Англия) ҳимоя қилади. Унинг рақиби эса, 10-28 март кунлари Берлин (Германия) да ўтказиладиган даъвогарлар турнирида маълум бўлади. Ушбу турнирда жаҳоннинг етакчи гроссмейстерлари иштирок этишади. – fide.com.  
 
 
  Аёллар ўртасида халқаро Гроссмейстер  Гулрухбегим Тоҳиржонова олдида масъулиятли мусобақа турибди.Чунки уаёллар ўртасида ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Шахмат маликалари Ханти-Мансийск (Россия) шаҳрида ўтадиган баҳсларда  ғолибларни аниқлашади.  
        Ўзбекистон шахмат мактабининг ютуқлари  ёшларимизнинг зафарлари одимларига асосланган. Ёш шахматчиларимизга 19-октябрь – 1-ноябрь кунлари Греция давлатининг Халкидики шаҳрида 14,16,18 ёшгача ҳамда 3-16 ноябрь кунлари Испаниянинг Сантьяго-де-Компостелла шаҳрида ўтказиладиган 8,10,12 ёшгача болалар ва қизлар  ўртасида ўтказиладиган жаҳон чемпионатларда шода-шода медаллар насиб қилишига ишонамиз! 
       20 ёшгача Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи шахматчиларимиз номи Ўзбекистон Олий лига баҳслари якунига кўра аниқланади. 4-16 сентябрь кунлари Туркия давлатининг Гебза шаҳри ушбу жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. 
       Мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионати бу гал Албания давлатида бўлиб ўтади. Вакилларимиз 20-29 апрель кунлари Дуррас шаҳрида ўтадиган ушбу биринчиликка 20-февралга қадар буюртма беришлари лозим.-fide.com.
Блиц ва рапид бўйича жаҳон чемпионати алоҳида ўтказилиши яхши маълум.8,10,12 ёшгача мусобақаларга бу гал ҳам Минск шаҳрида 21-25 июнь кунлари ташкил этилади. Ёш шахматчиларимиз учун яна бир “имтиҳон” – 16 ёшгача ўтказиладиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасидир. 14-ноябрь-3-декабрь кунлари ўтказиладиган олимпиада баҳсларида ёшларимизнинг ғалаба қозонишлари учун етарли асослар бор!
2018-йилда ўтказиладиган  мактаб ўқувчиларининг Осиё чемпионатларида ёшларимизнинг яна етакчилар сафида бўлишига ишонамиз. 
  Фахрийлар эса,17-30 ноябрь кунлари Жахон чемпионатида ўз кучларини синаб кўришлари мумкин.
   Ушбу мусобақалар ва бошқа турнирлар билан танишиш истагида бўлганлар учун fide.com. тақвим режаси билан танишиб боришни таклиф этамиз!
Новость дня
РЕГИСТРАЦИЯ ДО 22 АПРЕЛЯ7дней остается до старта 12-го международного турнира ТАШКЕНТ(OPEN), посвященного памяти Георгия Агзамова - первого гроссмейстера Узбекистана>>
Календарь
<< >>

Наш опрос
Шахматы для вас это?
Хобби
Профессия, которой можно зарабатывать
Игра, за которой можно весело проводить время
Игра, помогающая в развитии
Затрудняюсь ответить
 


Copyright 2017 http://uzchess.uz All rights reserved.
Рейтинг@Mail.ru