Члены ФШУз

автор: admin 2016-11-23 просмотров: 887

    ФЕДЕРАЦИЯ АЪЗОЛАРИ, УНГА АЪЗО БЎЛИШ, АЪЗОЛИКДАН ЧИҚАРИШ ШАРТЛАРИ, ТАРТИБИ, 

АЪЗОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

Федерация  аъзолигига,  уларнинг  ёзма  мурожаатлари  асосида  Федерация уставини тан олган ва ҳурмат қилган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва  фуқаролиги  бўлмаган  шахслар  Федерация   Ижроия  қўмитаси  қарори асосида  қабул  қилинади  ва  барча аъзоларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари тенг равишда ҳимоя қилинади.

Федерация  аъзолигидан  ихтиёрий  равишда  чиқариш  аъзоларнинг  ёзма аризасига  асосан  ёки  аъзолар  томонидан қонун  ҳужжатлари  ва устав қоидаларини қўпол  равишда  бузилганда  мажбурий  тарзда  Ижроия  қўмита  қарори асосида амалга оширилади.
   Федерация аъзоларининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат: 
-Федерация  аъзолигидан  мажбурий  чиқарилганидан  норози  бўлган тақдирда,  бу  ҳақдаги  шикоят  билан  Федерациянинг  раҳбар  органига  мурожаат қилиш;
- ўз хоҳишига кўра аъзоликдан чиқиш;
- белгиланган тартибда Федерация раҳбар органларига сайланиш ва уларни сайлаш;
- Федерация тадбирларида иштирок этиш;
- қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
  Федерация аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
- Федерация уставида белгиланган талабларга амал қилиш;
- Федерация фаолиятини олиб боришга ҳар томонлама кўмаклашиш;
- Федерация мақсад ва вазифаларини ташвиқот қилиш;
- Олий раҳбар органи томонидан ўрнатилган йиллик аъзолик бадалларини тўлаб бориш;
    Йиллик аъзолик бадаллари Федерацяининг олий раҳбар органи Конференция томонидан белгиланади. Йиллик аъзолик бадалларини тўлаб бормаган аъзолар Федерация Ижроия қўмитаси қарори асосида аъзолик чиқарилиши мумкин.
Новость дня
РЕГИСТРАЦИЯ ДО 22 АПРЕЛЯ7дней остается до старта 12-го международного турнира ТАШКЕНТ(OPEN), посвященного памяти Георгия Агзамова - первого гроссмейстера Узбекистана>>
Календарь
<< >>

Наш опрос
Шахматы для вас это?
Хобби
Профессия, которой можно зарабатывать
Игра, за которой можно весело проводить время
Игра, помогающая в развитии
Затрудняюсь ответить
 


Copyright 2017 http://uzchess.uz All rights reserved.
Рейтинг@Mail.ru