История

автор: admin 2016-11-28 просмотров: 1223

Ўзбекистон Шахмат Федерациясига 1996 йил март ойида асос солинган. Федерациянинг олий органи Конференция ҳисобланиб, камида тўрт йилда бир марта чақирилади. 

 

Федерация Конференцияси қуйидаги қуйидаги ваколатларга эга:

-Федерация уставини тасдиқлаш ва унга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;

-Федерация Президентини сайлаш ва лавозимидан озод этиш;

-Федерация биринчи вице-президентлари, вице-президентлари ва Бош котибни сайлаш;

-Федерация Ижроия қўмитаси таркибини тасдиқлаш;

-Конференция федерация фаолиятига дахлдор бошка мухим масалаларни куриб чикиш.

 

 Конференциялар оралиғида раҳбарлик органи Ижроия қўмита ҳисобланади. Ижроия қўмита таркиби 18 кишидан иборат бўлиб, 4 йилга Конференция томонидан тасдиқланади.

Федерация Ижроия қўмитаси қуйидаги ваколатларга эга:

- Уставда белгиланган вазифаларни бажариш;  

- Конференция қарорлари ижросини таъминлаш;

-Федерация фаолиятига оид дастурлар ишлаб чиқиш ва уни  тасдиқлаш учун Конференцияга тақдим этиш; 

-Федерациянинг йиллик бюджетини ва ишчиларни моддий рағбатлантириш тартибини, даромад ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, Федерациянинг кўчмас мулкларидан бошқа барча мулкларини тасарруф қилиш;

-Федерациянинг  ҳудудий  бўлинмалари  ва  муассислигидаги  корхоналарини (қонунда  кўрсатилган  тартибда)  ташкил  этиш,  қайта  ташкил  этиш  ва  тугатиш бўйича  қарорлар  қабул  қилиш  ва  уларни  белгиланган  тартибда  рўйхатга олинишини  таъминлаш,  уларнинг  низом  ва  бошқа  таъсис  хужжатларини тасдиқлаш;

- уставда  белгиланган  вазифаларни  бажариш  учун  тадбиркорлик тузилмаларини  ташкил  этиш, уларнинг  раҳбарларини  тайинлаш  ва лавозимидан озод этиш;

матбуот хизмати раҳбарини сайлаш;

-ҳудудий  бўлинмалар  ва  тадбиркорлик  тузилмаларнинг  фаолиятини мувофиқлаштириш;

-аѐллар  ва  эркаклар,  ѐшлар  бўйича  Ўзбекистон  терма  жамоасининг  бош мураббийларини тайинлаш;
-Федерация  ҳузурида  дирекция,  матбуот  хизмати,  комиссиялар  ва кенгашлар ташкил этиш;
-Федерациянинг  иш  режаларини,  штатлар  жадвалини  ва  ходимларнинг  иш ҳақи фондини тасдиқлаш;
-Федерация рамзини тасдиқлаш.

 

ФЕДЕРАЦИЯНИНГ ХАЛҚАРО ФАОЛИЯТИ

Федерация ўз аъзоларини Халқаро Шахмат Федерацияси(ФИДЕ), Осиё Шахмат Федерацияси ва бошқа халқаро ташкилотларда акс эттиради. 

Новость дня
II ДЕТСКИЙ ЧЕМПИОНАТ МИРА ПО РАПИДУ БЛИЦУ21-25 июня 2018г., Минск, с участием юных шахматистов Узбекистана>>
Календарь
<< >>

Наш опрос
Шахматы для вас это?
Хобби
Профессия, которой можно зарабатывать
Игра, за которой можно весело проводить время
Игра, помогающая в развитии
Затрудняюсь ответить
 


Copyright 2017 http://uzchess.uz All rights reserved.
Рейтинг@Mail.ru