Мактаб ўкувчилари (7-17 ёш) ўртасида Осиё чемпионати онлайн

17 Iyun 2021
Ko`rilganlar: 1770

1) Тезкор шахмат бўйича мактаб ўкувчилари (7-17 ёш) ўртасида Осиё чемпионати онлайн орқали 2021 йилнинг 23-25 июл (қизлар ўртасида) ва 29-31 июл кунлари (ўғил болалар ўртасида) ўтказилади. Иштирокчилар олдиндан ўз минтақаси иштирокчилари ўртасида швецарча тизимда бўлиб ўтадиган саралашдан ўтишлари лозим.

2) Мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси учун бадал миқдори банк харажатлари билан 20 АҚШ доллар ташкил этади. Бадал ўтказилгандан сўнг, иштирокчи томонидан мусобақада иштирок этишни рад этилса, бадал қайтариб берилмайди! 

3) Мусобақа онлайн орқали Tornelo ўйин ҳудудида Zoom дастурининг аудио ва видео алоқаларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Бутун мусобақа давомида ўйинчилар Zoom дастурининг демонстрация экранини ёққан ҳолда уланган бўлишлари лозим.

4) Агар ўйинчиларнинг интернет алоқалари ўчиб қолиши ёки улар томонидан тўхтатиб қўйилса (задержка) Бош ҳакам қарорига мувофиқ, иштирокчига мағлубият белгиланиши мумкин.

5) Мусобақада иштирок этиш учун ноутбукка ички ўрнатилган веб-камера ёки компютерга уланган веб-камерадан ва ўйинчи томонидан иккинчи камерадан фойдаланиш шарт. Уяли алоқа телефонлари, планшетлар, “ақлли соатлар” ёки ручкалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

6) Мусобақа ташкилотчилари ва Ўзбекистон Шахмат Федерацияси иштирокчиларнинг техник ускуналари ва интернет-алоқа тезлиги учун жавобгар эмас.

7) Ташкилотчилар кабел орқали тезлиги 5 Мбит/с дан кам бўлмаган интернет-алоқа тезлигидан фойдаланишни тавсия этади.

8) Мусобақа давомида ҳакамлар ўйинчилар билан Zoom дастури орқали асосан инглиз тилида мулоқот қилади.

9) Мусобақа давомида иштирокчилар ҳонасида бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади, веб-камерада хонага кириш жойи кўриниб турган бўлиши лозим. Агар иштирокчи хонасига кимдирнинг киргани кўринса, античитинг қоидаларини бузганлик учун кузатув тайинланиши мумкин.

10) Статик алгоритмга ёки бошқа далилларга асосланиб, бош ҳакам читерликда шубҳаланган исталган иштирокчини мусобақа давомида ёки мусобақадан сўнг дисквалифиция қилиши мумкин. Иштирокчининг партиялари мағлубият деб ҳисобланади. Бош ҳакамнинг ушбу қарорига шикоят қилиш мумкин эмас.

11) Агар қоида бузилиши яққол намоён бўлса, бош ҳакам античитинг кенгаши билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, ФИДЕнинг этика ва интизом комиссиясига мурожаат қилиши, натижада ўйинчи барча расмий мусобақалардан, шу жумладан, тахтадаги (анаънавий) мусобақалардан 15 йил муддатга четлатилиши мумкин.

 

Мураббийлар кенгашининг қарорига биноан 2021 йил Ўзбекистон чемпионатидан (стандарт) ҳар бир йил учун (туғилган йили 2015 йилдан 2004 йилгача) 1-4 ўринлар иштирок этиши мумкин.
Иштирокчилар рўйхатдан ўтиш учун 10 июлгача ариза беришлари шарт.
Агар иштирок этиш учун (асосий талабгорлар иштирок эта олмаган тақдирда) қўшимча ўринлар бўлса, юқори рейтинг соҳиби бўлган ўйинчилар (10 июлгача ариза топшириш шарти билан) иштирок этиши мумкин.

Мусобақанинг низоми (инглизча)

 

Онлайн-чемпионат Азии среди школьников по шахматам 2021 года будет проходить онлайн на платформе Торнело с 23 июля по 25 июля 2021 г. среди девушек и с 29 по 31 июля 2021 г. среди мальчиков /открытый.

Учитывая ограниченное количество участников, по решению тренерского совета участвовать могут первые 4 места с каждого года (начиная с 2015 года и заканчивая 2004 годом) в чемпионате Узбекистана 2021 года по стандарту.

Их регистрация по заявлениям до 10 июля 2021 года.

При наличии свободных мест право участия могут получить игроки с высоким международным рейтингом (заявления до 10 июля 2021 года).

Перевод положения (неофициальный)