Аёллар ўртасида Осиё онлайн чемпионати

05 Avgust 2021
Ko`rilganlar: 556

Тезкор шахмат бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати онлайн орқали 2021 йилнинг 27-29 август ўтказилади. Иштирокчилар олдиндан ўз минтақаси иштирокчилари ўртасида швецарча тизимда бўлиб ўтадиган саралашдан ўтишлари лозим.

Иштирок этиш учун минимал ФИДЕ рейтинги 2100 (стандарт, рапид ёки блиц) бўлиши керак.

Мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси учун бадал миқдори 75 АҚШ доллар ташкил этади. Бадал ўтказилгандан сўнг, иштирокчи томонидан мусобақада иштирок этишни рад этилса, бадал қайтариб берилмайди!

Мусобақа ғалаби (1 ўрин) FIDE Chess.com Grand Swiss and Women’s Grand Swiss 2021 мусобақасида Wild Card кўлга киритилди.

Мусобақа онлайн орқали Tornelo ўйин ҳудудида Zoom дастурининг аудио ва видео алоқаларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Бутун мусобақа давомида ўйинчилар Zoom дастурининг демонстрация экранини ёққан ҳолда уланган бўлишлари лозим.

Мусобақада иштирок этиш учун ноутбукка ички ўрнатилган веб-камера ёки компютерга уланган веб-камерадан ва ўйинчи томонидан иккинчи камерадан фойдаланиш шарт. 

Мусобақа ташкилотчилари ва Ўзбекистон Шахмат Федерацияси иштирокчиларнинг техник ускуналари ва интернет-алоқа тезлиги учун жавобгар эмас.

Мусобақа давомида ҳакамлар ўйинчилар билан Zoom дастури орқали асосан инглиз ёки рус тилида мулоқот қилади.

Иштирокчилар рўйхатдан ўтиш учун 19 августгача ариза беришлари шарт, 20 августгача мусобақа бадали тулаши керак.

Низом (инглизча)