Western Asia Youth Online Chess Championship 2021

21 Avgust 2021
Ko`rilganlar: 866

Тезкор шахмат бўйича ёшлар (8-18 ёшгача) ўртасида Ғарбий Осиё чемпионати онлайн орқали 2021 йилнинг 18-20 сентябр кунлари ўтказилади. 

Мусобақанинг ҳар бир иштирокчиси учун мусобақа бадали 25 АҚШ доллар ташкил этади. Иштирокчиларни ўзлари ташкилотчиларга мусобақа бадали ва ўз банк харажатларини тўлайдилар. Квитанцияни Ўзбекистон шахмат федерациясида рўйхатга олинади ва 2021 йил 10 сентябргача мусобақа ташкилотчиларига юборилади.

Бадал ўтказилгандан сўнг, иштирокчи томонидан мусобақада иштирок этишни рад этилса, бадал қайтариб берилмайди!

Мусобақа онлайн орқали Tornelo ўйин ҳудудида Zoom дастурининг аудио ва видео алоқаларидан фойдаланилган ҳолда ўтказилади. Бутун мусобақа давомида ўйинчилар Zoom дастурининг демонстрация экранини ёққан ҳолда уланган бўлишлари лозим.

Агар ўйинчиларнинг интернет алоқалари ўчиб қолиши ёки улар томонидан тўхтатиб қўйилса (задержка) ҳакам қарорига мувофиқ, иштирокчига мағлубият белгиланиши мумкин.

Мусобақада иштирок этиш учун ноутбукка ички ўрнатилган веб-камера ёки компютерга уланган веб-камерадан ва ўйинчи томонидан иккинчи камерадан фойдаланиш шарт. Уяли алоқа телефонлари, планшетлар, “ақлли соатлар” ёки ручкалардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Мусобақа ташкилотчилари ва Ўзбекистон Шахмат Федерацияси иштирокчиларнинг техник ускуналари ва интернет-алоқа тезлиги учун жавобгар эмас. Мусобақа ташкилотчилари ва Ўзбекистон Шахмат Федерацияси иштирокчиларнинг Tornelo платформасида рўйхатдан ўтказишни якунлаш, Zoom ва компютер саводхонлигининг этарли эмаслиги учун жавобгар эмас.

Ташкилотчилар кабел орқали тезлиги 5 Мбит/с дан кам бўлмаган интернет-алоқа тезлигидан фойдаланишни тавсия этади.

Мусобақа давомида ҳакамлар ўйинчилар билан Zoom дастури орқали асосан инглиз ёки рус тилида мулоқот қилади. Агар ўйинчи Zoom чатидаги хабарларни ўқимаса, ҳакам талабларини тушунмаса, турнирдан четлатилиши мумкин.

Мусобақа давомида иштирокчилар xонасида бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади, веб-камерада хонага кириш жойи кўриниб турган бўлиши лозим. Агар иштирокчи хонасига кимдир киргани кўринса, античитинг қоидаларини бузганлик учун кузатув тайинланиши мумкин.

Статик алгоритмга ёки бошқа далилларга асосланиб, бош ҳакам читерликда шубҳаланган исталган иштирокчини мусобақа давомида ёки мусобақадан сўнг дисквалифиция қилиши мумкин.

Агар қоида бузилиши яққол намоён бўлса, бош ҳакам античитинг кенгаши билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда, ФИДЕнинг этика ва интизом комиссиясига мурожаат қилиши, натижада ўйинчи барча расмий мусобақалардан, шу жумладан, тахтадаги (анаънавий) мусобақалардан 15 йил муддатга четлатилиши мумкин.

Ҳар бир тоифада биринчи учта ўринни эгаллаган электрон сертификатлар билан тақдирланади.

Иштирокчилар рўйхатдан ўтиш учун 10 сентябгачар ариза беришлари шарт, Tornelo ва Zoom платформасида рўйхатдан ўтишлари керак.

Мусобақанинг низоми (инглизча)