20 июл Халқаро шахмат куни рейтинг мусобақаси

18 Iyul 2022
Ko`rilganlar: 496

Мусобақа 2022 йил 20 июлда Халқаро Шахмат Академиясида соат 16:00 ташкил этилади. Мусобақа рўйхатдан ўтишнинг охирги куни – 20 июл, соат 09.00 дан 12.00 гача. Рўйхатдан ўтиш онлайн амалга оширилиши мумкин.

Турнирда Халқаро шахмат Академиясининг халқаро рейтингга эга бўлган ўқувчилари, шунингдек, рўйхатдан ўтган бошқа шахмат клубларининг ёзма аризаларига кўра (ҳар бир клубдан 5 кишидан кўп бўлмаган, халқаро рейтингга эга барча иштирокчилар) иштирок этишлари мумкин.

Мусобақа блиц йўналишида ташкил этилади. Мусобақа 9 турда швейцарча тизимда бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ўйин охирига қадар 3 дақиқа вақт берилади, биринчи юришдан бошлаб ҳар юришга 2 сониядан вақт қўшиб борилади.

1,2,3-ўринни эгаллаган спортчилар Ўзбекистон шахмат федерациясидан томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

Мусобақа низоми