ФАҲРИЙЛАР ЎРТАСИДА РЕСПУБЛИКА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ

23 Sentyabr 2022
Ko`rilganlar: 672

Мусобақа 2022 йил 20 октябрдан (келиш куни ва биринчи тур) 21 октябргача (охирги тур ва кетиш куни) Халқаро Шахмат Академиясида ташкил этилади. Иштирокчилар 20 октябрда соат 12.00гача рўйхатдан ўтишлари керак. 20 октябрда соат 15.00да биринчи тур бошланади.

Мусобақада эркаклар ўртасида 60 ёшга ва ўндан катта бўлган ва 50 ёш ва ўндан катта бўлган аёллар иштирок этишлари мумкин.

Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида ташкил этилади. Мусобақа 7 турда швейцарча тизимда рапид йўналишида бўлиб ўтади. Иштирокчиларга ўйин охирига қадар 25 дақиқа вақт берилади, биринчи юришдан бошлаб ҳар юришга 10 сониядан вақт қўшиб борилади.

Умумий мукофот жамғармаси 5 000 000 сўм ташкил қилади.

Низом