Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шахматни яна-да ривожлантириш ва оммалаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудларида режа асосида шахмат мусобақалари ўтказиб келинмоқда. Таъкидлаш лозим, мазкур қарор ақл гимнастикаси дея таъриф бериладиган шахмат спорти билан шуғулланувчи ҳаваскор ва профессионаллар учун айни муддао бўлди, десак муболаға бўлмайди.