Group
Асосий
Миссия, мақсад, натижа
Миссия, мақсад, натижа
timeline
Ўзбекистон Журналистлар Ижодий Уюшмаси ташаббуси билан мамлакат Шахмат федерациясида Ўзбекистон шахмат чемпионати ОАВ вакиллари ва блогерлар ўртасида бўлиб ўтди.
Журналистларни спортга жалб этиш, турли мусобақалар ташкил этиш ва ғолибларни рағбатлантириш ОАВ ходимларининг кайфиятини кўтариб, уларнинг ижодий иштиёқини оширади. 64 катакли тахтада ўйналадиган шахмат спорт, санъат, фалсафа, мантиқ ва математикани бетакрор уйғунликда бирлаштиради. Бўиси бежиз эмаски, машҳур журналистлар ва истеъдодли ёзувчилар узоқ вақтдан бери бу интеллектуал ўйинга қизиқиб келишади. Бугунги кунда ОАВ вакиллари орасида ҳам шахмат ишқибозлари кўп.
2025
historyImage
Шахмат. Нодирбек Абдусатторов Natus Vincere киберспорт клуби билан шартнома имзолади.

Natus Vincere киберспорт клуби уч нафар шахматчи билан шартнома имзолади. Маълум қилинишича, Нодирбек Абдусатторов, Уэсли Со ва Александр Бортник Украинанинг мазкур киберспорт клуби сафида ўйин ўтказади.Жамоа Chessable Masters онлайн турнирида ўз иштирокини бошлайди. Мусобақанинг мукофот жамғармаси 150 минг долларни ташкил этади. Энг яхши кўрсаткичга эга 12 нафар шахматчи 31-июль - 3-август кунлари Ар-Риёдда ўтказиладиган Esports World Cup (Киберспорт бўйича жаҳон чемпионати)да иштирок этади. Мазкур мусобақанинг соврин жамғармаси 1,5 млн доллардан иборат бўлади.

2024
historyImage
Шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бронза, Шамсиддин Воҳидов олтин медални қўлга киритди.

 Ўзбекистон шахмат Олимпиадасида 189 та давлат орасида учинчи ўринни эгаллади. Шамсиддин Воҳидов олтин, Нодирбек Абдусатторов кумуш медаль билан тақдирланди. Аёллар жамоаси 12-ўринни эгаллади, Нодира Нодиржонова эса ўз доскасида иккинчи энг яхши натижани қайд этди.

2021
historyImage
17 ёшли Нодирбек Абдусатторов тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди.

Варшава (Польша) шаҳрида бўлиб ўтган FIDE жаҳон тезкор шахмат чемпионатида Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди.17 ёшли ўзбекистонлик гроссмейстер (FIDE рейтинги: 2633) дунёнинг кучли шахматчилари Левон Аронян (2772) ва Фабиано Каруанани мағлуб этди. Шунингдек, у Радослав Войташек ва Борис Гельфандни ҳам ортда қолдирди.10-турда амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенни мағлуб этди. Россиялик Владимир Федосеев (11-тур) ва ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу (12-тур) билан ўйинлари эса дуранг билан якунланди.

2018
historyImage
Ўзбекистон Шахмат Федерациясида йил лауреатлари тақдирланди.

Ўзбекистон Шахмат Федерациясида йил лауреатлари Республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар шахмат мактабида тақдирланди. 2018 йил якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ўзбек шахмат мактабининг бугунги ҳолати, мамлакатимиз шахматчиларининг халқаро турнирлар ва жаҳон чемпионатларида эришётган ютуқлари, умумий ўрта таълим мактабларида шахматнинг фан сифатида ўқитилиши каби масалалар муҳокама қилинди. Шундан сўнг, 2018 йил якунларига кўра турли номинациялар бўйича ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Саҳифалар cancel
Тиллар