Ўзбекистон тарихда илк бор шахмат олимпиадасида ғолиб бўлди.
Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилган 44-шахмат олимпиадасининг 11-турида Голландия жамоасини мағлуб этиб, чемпион бўлди. 9-август куни бўлиб ўтган сўнгги учрашув 2,5:1,5 ҳисобида якунланди. 20 ёшли Нодирбек Ёқуббоев дастлаб мағлубиятга учраётганди, бироқ вазиятни ўнглаб, дурангга эришди.Ўзбекистонлик шахматчи 11 тур давомида беш ғалаба, олти дуранг қайд этди ва мағлубиятга учрамади (11 тадан 8 очко). 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ва дунёдаги энг кучли 10 нафар шахматчи қаторидаги 28 ёшли Аниш Гири ўртасидаги баҳс ҳам дуранг билан якунланди. Абдусатторов устунликка эга эди, ғалаба қозонса, у 2700+ рейтингли шахматчилар сафида бўлиши мумкин эди.