Group
Асосий
Федерация
Федерация

Ўзбекистон Шахмат Федерацияси – мамлакат шахматчиларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилот. 1996-йил март ойида ташкил этилган бўлиб, унинг олий бошқарув органи ҳар тўрт йилда камида бир марта ўтказиладиган конференциядир. Конференция федерация низомини тасдиқлайди, президентни сайлайди ёки озод қилади ҳамда муҳим масалаларни ҳал қилади. Федерация бутун мамлакат бўйлаб ҳаваскор ва профессионал шахматчиларни бирлаштиради. 2023-йил 13-июнда Ўзбекистон Президенти шахматни оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги PQ-347-сонли фармонни имзолаб, федерацияни асосий ижрочи этиб тайинлади. Абу-Дабида бўлиб ўтган "Asian Chess 2023" саммитида Ўзбекистон Шахмат Федерацияси учта мукофотга сазовор бўлди, жумладан, Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган 44-Жаҳон Шахмат Олимпиадасидаги ғалаба учун "Энг яхши миллий жамоа" унвонини олди. Шунингдек, Нахчивонда (Озарбайжон) ўтказилган Жаҳон Ёшлар Шахмат Олимпиадасида қўлга киритилган кумуш медаль билан тақдирланди, Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров эса Голландиядаги Tata Steel Chess 2023 мусобақасида "Tour d’Or" ("Олтин минора") мукофотини олдилар.

Барчаси Федерация раиси Гроссмейстерлар
Все члены Федерации
Саҳифалар cancel
Тиллар