Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Ченнай (Ҳиндистон) шаҳрида ўтказилган 44-шахмат олимпиадасининг 11-турида Голландия жамоасини мағлуб этиб, чемпион бўлди. 9-август куни бўлиб ўтган сўнгги учрашув 2,5:1,5 ҳисобида якунланди. 20 ёшли Нодирбек Ёқуббоев дастлаб мағлубиятга учраётганди, бироқ вазиятни ўнглаб, дурангга эришди.Ўзбекистонлик шахматчи 11 тур давомида беш ғалаба, олти дуранг қайд этди ва мағлубиятга учрамади (11 тадан 8 очко). 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ва дунёдаги энг кучли 10 нафар шахматчи қаторидаги 28 ёшли Аниш Гири ўртасидаги баҳс ҳам дуранг билан якунланди. Абдусатторов устунликка эга эди, ғалаба қозонса, у 2700+ рейтингли шахматчилар сафида бўлиши мумкин эди.
Musobaqa rapid va blits yo‘nalishlarida o‘tkazilib, g‘oliblar ikki turnir natijalarining umumiy yig‘indisi bo‘yicha aniqlandi. 10-marotaba tashkil etilgan ushbu nufuzli turnirda 8 nafar grossmeyster ishtirok etdi, jumladan, Nodirbek Abdusattorov ham bor edi. Nodirbek blits bahslarida 10 ochko jamg‘arib, ajoyib natija qayd etdi. Rossiyalik Yan Nepomnyashiy ikkinchi, hindistonlik Aravindh Chitambaram esa uchinchi o‘rinni egalladi. Rapid bahslarida esa Nodirbek 8 ochko bilan 4-o‘rinni egalladi.
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Юрий Буряков шахмат тарихида муҳим кашфиёт қилди. 1990 йили у Самарқанднинг қадимий қисми – Афросиёбда олиб борилган қазилмалар давомида фил суягида ишланган 7 дона шахмат ҳайкалчасини топди. Бу, ҳозиргача топилган энг тўлиқ шахмат тўплами ҳисобланади. 1996 йили япон археологлари Ўзбекистон жанубидаги қадимий Далварзинтепа ҳудудида Кушон империяси даврига оид иккита ноёб шахмат ҳайкалчасини аниқлашди. Бу эса милоддан аввалги II асрдаёқ қадимий Ўзбекистонда шахмат ўйини мавжуд бўлганини англатади.
Рустам Қосимжонов 1979-йил 5-декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У ёшлигидан шахматга қизиқиб, 5 ёшидан бошлаб жиддий шуғулланган. 15 ёшида Осиё чемпиони бўлган. 1997-йилда, 18 ёшида халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. Орадан бир йил ўтиб, катталар ўртасида ҳам қитъада етакчи эканлигини исботлаб, жаҳон шахмат майдонида ўз ўрнини топди.2004-йилги Жаҳон шахмат чемпионати Ливияда ўтказилди. Ўша пайтда Қосимжонов FIDE рейтингида 54-ўринда эди. Сиёсий сабабларга кўра баъзи кучли шахматчилар турнирда қатнашишдан бош тортди. Бу эса айнан кучга тўлган Қосимжонов учун катта имконият эди. Шунга қарамай, Ливияда деярли барча кучли шахматчилар жам бўлди