Мусобақа рапид ва блиц йўналишларида ўтказилиб, ғолиблар икки турнир натижаларининг умумий йиғиндиси бўйича аниқланди. 10-маротаба ташкил этилган ушбу нуфузли турнирда 8 нафар гроссмейстер иштирок этди, жумладан, Нодирбек Абдусатторов ҳам бор эди. Нодирбек блиц баҳсларида 10 очко жамғариб, ажойиб натижа қайд этди. Россиялик Ян Непомняший иккинчи, ҳиндистонлик Аравинд Читамбарам эса учинчи ўринни эгаллади. Рапид баҳсларида эса Нодирбек 8 очко билан 4-ўринни эгаллади.