Варшава (Польша) шахрида ўтаётган FIDE тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси хабар берди. 17 ёшли ўзбек гроссмейстери (FIDE рейтинги: 2633) Левон Аронян (2772) ва Фабиано Каруана каби дунёнинг энг кучли шахматчиларини мағлуб этди. Шунингдек, у Радослав Войташек ва Борис Гельфанддан устун келди. 10-турда у амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсенга қарши ғалаба қозонди. Россиялик Владимир Федосе