16–22-декабр кунлари пойтахтда Навоий ҳокимияти, Ўзбекистон шахмат федерацияси ва Sky Chess томонидан ташкил этилган «Tashkent Chess» халқаро шахмат турнири бўлиб ўтади. Мусобақалар стандарт ва блиц форматларда ўтказилиб, шахматчилар FIDE рейтингига қараб гуруҳларга ажратилади. Бундан ташқари, 12 ёшгача бўлган болалар ҳам иштирок этиши мумкин. Иштирок этишни истаганлар Telegram орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари керак: @skychessuzb.