Жорий йилнинг 5-12 март кунлари Тошкент шаҳрида аёллар ўртасида “Women’s Chess Championship” халқаро шахмат турнири ўтказилади.Мусобақа шведсарча тизимда икки гуруҳда бўлиб ўтади. FIDE 1 март куни белгилаган стандарт бўйича, “A” гуруҳида 1500 ва ундан юқори рейтингга эга шахматчилар, “B” гуруҳида эса 1499 ва ундан паст рейтингга эга шахматчилар қатнашади.Мусобақанинг соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этади. Вақт назорати — 90 дақиқа, ҳар юришга 30 сония қўшилади.