Апрель ойидан бошлаб «Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) барча минтақалар ходимлари ўртасида шахмат мусобақасини ўтказмоқда. Бугун Нукусда, Республика ихтисослаштирилган ўйинлар ва енгил атлетика болалар ва ўсмирлар мактаби деворларида Ucell-Нукус ходимлари ўртасида компаниянинг биринчи шахмат турнирининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ўйинлар Қорақалпоғистон Республикаси Шахмат федерацияси билан биргаликда ташкил этилиб, касбий байрам — Радио ва алоқа кунига белгиланди.