Group
Асосий
Тарих
2004
Роппа-роса 16 йил муқаддам ўзбек ўғлони дунё шахмат тожини қўлга киритган эди
Роппа-роса 16 йил муқаддам ўзбек ўғлони дунё шахмат тожини қўлга киритган эди
2004-йил 13-июль. Бу сана ўзбек спорти тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилди. Чунки айнан шу куни ўзбек гроссмейстери Рустам Қосимжонов Ливиянинг Триполи шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритган эди.
calendar 27.02.2025
timeline

Рустам Қосимжонов 1979-йил 5-декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. У ёшлигидан шахматга қизиқиб, 5 ёшидан бошлаб жиддий шуғулланган. 15 ёшида Осиё чемпиони бўлган. 1997-йилда, 18 ёшида халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлди. Орадан бир йил ўтиб, катталар ўртасида ҳам қитъада етакчи эканлигини исботлаб, жаҳон шахмат майдонида ўз ўрнини топди.2004-йилги Жаҳон шахмат чемпионати Ливияда ўтказилди. Ўша пайтда Қосимжонов FIDE рейтингида 54-ўринда эди. Сиёсий сабабларга кўра баъзи кучли шахматчилар турнирда қатнашишдан бош тортди. Бу эса айнан кучга тўлган Қосимжонов учун катта имконият эди. Шунга қарамай, Ливияда деярли барча кучли шахматчилар жам бўлди

Саҳифалар cancel
Тиллар