Ушбу мусобақада дунёнинг 12 нафар кучли шахматчиси иштирок этади. Ҳозиргача 11 шахматчи маълум бўлиб улгурган, сўнгги иштирокчи эса бугун нокаут тизимидаги мусобақада аниқланади. Кеча 16 халқаро гроссмейстер ягона йўлланма учун баҳсга киришди. Афсуски, саралашнинг биринчи босқичидаёқ ёш гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров рақибларига имкониятни бой бериб, мукофот жамғармаси 660 000 АҚШ долларини ташкил этувчи “Freestyle Chess Grand Slam Tour” турнири финалига йўл ола олишмади.