Андижондаги “Universal” спорт мажмуасида 7-17 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган жами 840 нафар ёш шахматчи чемпионлик учун дона сурмоқда. 4-тур якунига кўра, Хондамир Эльмирзаев 4 очко билан пешқадамга айланди. Уни 3,5 очко жамғарган Асроржон Омонов, Акбарали Абдуҳақимов, Саййид Усмон Шамсуддинов ва Шаҳромбек Каримов таъқиб этмоқда.